Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда мудҳиш ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари қурбон бўлди
15.01.2017 15:05,  
5

Ўтган оқшом Нижний Новгород — Саратов трассасининг 550 километрида, Тарумовка қишлоғи яқинида юз берган ЙТҲда Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда Саратов вилояти ИИБ хизмати.

"Пензадан Саратовга кетаётган ярим прицепли Volvo юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Toyota минивэни билан тўқнашиб кетади. Оқибатда иккала автомобил ҳам йўл четидаки чуқурликка тушиб кетади. ЙТҲ оқибатида Toyota ҳайдовчиси ва унинг олти нафар йўловчиси воқеа жойида қурбон бўлган", — дейилган вилоят ИИБ бошқармаси вакили хабарида.

Воқеадан бир неча соат ўтиб, "Регион 64" маҳаллий ахборот агентлиги вилоят қутқарув хизмати Юрий Юринга асосан, қурбонлар орасида 2 аёл ва 5 эркак бўлганини ва улар Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари эканлиги ҳақида хабар тарқатди.

Шунингдек, қутқарув хизмати Toyota автомобили ЙТҲ оқибатида қаттиқ жароҳатланганини ва қурбонлар таналарини чиқариб олиш учун гидравлик асбоблардан фойдаланишга тўғри келганини хабар қилди.

ЙТҲ айбдори, юк автомобили ҳайдовчиси воқеада зарар кўрмагани хабар қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан