Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахт маршруткалари учун тўлов жетонлар орқали амалга оширилади
26.01.2017 18:45,  
3

Тошкентдаги маршруткаларда йўл ҳақини тўлаш учун жетонлар жорий этилади. Мазкур лойиҳа 2017 йилнинг иккинчи чорагида амалга оширилади. Бу ҳақда 26 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ҳозирда жетонларни жорий этиш механизми ва унинг нархи масаласи муҳокама этилмоқда. Тошкентдаги жамоат транспортларида ягона йўлкира ҳақи 1200 сўм этиб белгиланганини ҳисобга олинган ҳолда маршруткалар учун жорий этиладиган жетонлар нархи ҳам маршрутнинг давомийлиги ва бошқа факторларни ҳисобга олиб, 1200 сўм ва ундан юқори этиб белгиланади.

Тошкентдаги маршруткалар учун бир хил нархдаги жетонлар сотувга чиқарилади. Агар йўл кира ҳақи жетон нархидан қимматроқ бўлса, йўловчилар йўл кира учун қўшимча тўловни амалга оширади. Агар, жетон нархи маршруткада белгиланган йўл кира ҳақидан қимматроқ бўлса, ҳайдовчи йўловчига қайтим беради.

Жетонлар жорий қилиниши орқали пойтахт маршруткаларида кузатиладиган қайтим қайтариш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этилиши кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан