Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг юқори лавозимли хавфсизлик хизмати зобитлари АҚШга маълумот сотишда айбланиб ҳибсга олинди
2.02.2017 15:06,  
4

Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) икки нафар вакили давлатга хиёнат қилишда гумон қилинмоқда, дея хабар беради Guardian нашри.

ФСБнинг Ахборот хавфсизлиги маркази раҳбари ўринбосари Сергей Михайлов ва унинг ёрдамчиси Дмитрий Докучаевнинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабар сешанба куни Россия нашрларида пайдо бўлган. Интерфакс агентлигининг хабар беришича, хавфсизлик хизмати ходимлари Марказий разведка бошқармаси (CИА) билан ҳамкорлик қилишда айбланмоқда.

Маълум бўлишича, Михайлов анча аввалроқ – хавфсизлик хизматининг раҳбарлари йиғилиши вақтида ҳибсга олинган. Унинг ёрдамчиси Докучаев эса Форб лақаби билан машҳур хакер бўлгани айтилмоқда. Докучаевга бир неча йил олдин хакерлик фаолияти учун айблов қўйилган, кўп ўтмай хавфсизлик хизматига ишга кирганди.

Бир неча ҳафта муқаддам машҳур «Касперский Лабораторияси» фирмаси топ-менежерларидан Руслан Стоянов ҳам қамоққа олинган эди. Компания вакиллари Стояновнинг ҳибсга олиниши унинг «Касперский»даги фаолияти билан алоқадор эмаслигини маълум қилишган.

Россия қонунчилигига кўра, давлатга хиёнат учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин. Рус зобитларининг ҳибсга олиниши АҚШ махсус хизматлари Россияни президентлик сайлови вақтида киберҳужумлар амалга оширишда айблашидан кўп ўтмай содир бўлмоқда.

Ўтган ҳафтада Nyu York Times нашри Марказий разведка бошқармаси киберҳужумлар ортида Россия турганини аниқлашида инсон омили асосий ўрин тутгани ҳақида маълум қилган эди. Сешанба куни Лайф нашри тарқатган хабарга кўра, Михайловнинг уйи ва дала ҳовлисидан 12 миллион доллардан кўпроқ яширилган нақд пуллар топилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан