Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Табиий офатлардан оғир аҳволга тушган Тожикистон президенти олимларга янги чоралар ишлаб чиқишни буюрди
10.02.2017 18:23,  
6

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссияси мажлисида иштирок этди, деб хабар қилган Тожикистон Республикаси президенти матбуот-хизмати.

Тожикистон раҳбари ўз чиқиши давомида сўнгги йилларда мамлакатда табиий офатлар сони кескин ошганлигини, шу жумладан қурбонлар сони ортаётгани ва иқтисодий зарарлар миқдори ошаётганини таъкидлаб ўтган.

Раҳмон вазирликлар ва турли идоралар раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари зиммасига Тожикистон йўлларидаги муаммоларни бартараф этиш ва йўл-транспорт объектларини қор ва кўчкилардан тозалаш вазифасини юклаган.

Тожикистон раҳбари тоғли ҳудудлардан ўтувчи автомагистралларда янги ҳимоя қурилмаларини барпо этишни буюрган ва барча хавфли ҳудудлар мудофаасини кучайтириш бўйича янги режаларни ишлаб чиқиш топшириғини берган.

Мамлакат раҳбари олимларга мамлакат ҳудудидаги музликлар ва кўллар ҳолатини ўрганиш топшириғини берган

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ қор кўчкиси юз бериши оқибатида Тожикистонда 7 киши ҳалок бўлганди. Аммо норасмий хабарларга қараганда, табиий офат натижасида 80дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, юзлаб автомобиллар қор остида қолган. Қутқарувчилар 800га яқин аҳолини эвакуация қилишган ҳамда 50та юк ва 150та енгил автомобилни қор остидан чиқаришган.

Жорий йилнинг 1 февралида Тожикистон ҳукумати табиий офатлар сабабли хориж мамлакатларидан кўмак сўради.

Сабаби тоғли туманлардаги аксарият аҳоли масканлари ва йўллар қор кўчкилари, сув тошқинлари, тоғ кўчкилари хавфи остида қолган. Тожикистон гидрометеорология марказининг маълум қилишича, февралда ҳам ёғингарчилик меъёридан кўп бўлиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан