Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркор ишчилари сонига қараб кредит фоизи белгиланади
14.02.2017 10:39,  
4

Тошкентда кичик бизнес вакиллари ва хусусий тадбиркорлар учун кредит беришнинг янги тартиби ишлаб  чиқилди.

Ўзбекистон Президентининг микрокредитлар бериш тизимини енгиллаштириш ҳақидаги қарорига асосан, микрокредитлар ўрта ва махсус таълим коллежлари битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар, меҳнат биржасида рўйхатда турган фуқаролар, оилавий ва хусусий тартибда ишлайдиган тадбиркорларга берилиши мумкин.  

Имтёзли кредитлар энг кам иш ҳақинидан 200 баробаригача бўлиб, умумий кредитлаш муддати уч йилгача, ундан олти ойи имтиёзли муддат сифатида белгиланиши мумкин.

Микрокредитлар йиллар фоиз ставкаси тадбиркор яратган иш ўрнига қараб белгиланади: бир иш ўрни учун – 9 фоиз, икки иш ўрни учун – 8 фоиз, 3-4 иш ўрни учун – 7 фоиз, беш ва ундан ортиқ иш ўринлари учун – 6 %ни ташкил қилади.

Ўзбекистондаги барча тижорат банклари тадбиркорларга ушбу тартибда микрокредитлар ажратишни режалаштирган. Республика бўйича умумий ҳисобда 277 млрд сўм кредит ажратиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан