Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқ Дамашқ розилиги билан Сурия ҳудудига зарбалар берди
24.02.2017 19:56,  
13

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий ИШИДнинг Сурия ҳудудидаги марраларига авиазарбалар бериш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Сурия ТИВга яқин манба хабар қилди.

«Биз ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигига Сурия ҳудудидаги Хусайба ва Абу-Камолда жойлашган ИШИД марраларига зарбалар бериш ҳақида кўрсатма бердик, чунки улар яқинда Бағдодда юз берган портлашлар учун жавобгардир», — деди бош вазир.

«Ироқ самолётлари Сурия Араб республикаси ҳудудида террорчилар позицияларига бераётган зарбалар Дамашқ розилиги билан амалга оширилмоқда», дея хабар берган «Ал-Ватан» нашри.

Ал-Ободийнинг қайд этишича, ироқлик ҳарбийлар бош вазир кўрсатмаси бўйича операцияни амалга ошириб бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан