Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия ҳақида қизиқарли фактлар
5.03.2017 16:38,  
11303

Германия ҳақида нималарни биласиз? Иккинчи жаҳон уруши, футбол, немисча интизом, немисларнинг машинаси ва техникаси. Қуйида Германия ҳақида сизга маълум бўлмаган бошқа фактларни тақдим этамиз.

Биринчи босма китоб Германияда чиқарилган. Немисларга босма ишида биринчилик маъқул келган ва 1663 йилда биринчи журнал ҳам Германияда чиқарилган. Ҳозир Германия энг кўп китоб босиб чиқарадиган мамлакат саналади. Йилига 93 минг нашр дунё юзини кўради.

 

Немис тилини фуқаролар астойдил ўрганади. Бу осон эмас. Чунки немис тилида 35та шева бор. Германиянинг бирор четида яшайдиган немис нарига четида яшайдиган кишини аранг тушунади.

 

Германияда пиво ишлаб чиқариш қонун билан тартибга солинади. Қулмоқли ичимлик таркибида сув, арпа, ачитқи ва қулмоқ (хмель) бўлиши лозим. Бир ярим мингга яқин тури бор.

 

Германияда беш юз турдаги нон маҳсулоти тайёрланади.

 

Турли даврларда ҳар хил шаҳарлар Германиянинг пойтахти бўлган: Аахен, Регенсбург, Франкфурт-на-Майне, Нюрнберг, Веймар, Берлин, Бонн ва яна Берлин.

 

Немисларнинг ўнтадан саккизтасида велосипед бор. Ҳаттоки, қишда ҳам велосипедда сайр қилишни ёқтиришади.

 

Берлинда 960та кўприк бор. Ҳатто, сувда жойлашган шаҳар Венециядагидан ҳам кўп. Берлин кўприклари каналлар, дарёлар устидан ўтказилган бўлиб, умумий узунлиги 180 кмга боради.

 

Ҳар куни Германияда Иккинчи жаҳон урушидан қолиб кетган ўртача 15та бомба топилади. Кобленз шаҳрида вазни бир тоннали бомба топилганда аҳоли ўта зич яшайдиган районлиги сабабли 800 метр радиусда яшовчи 10 минг фуқаро кўчирилган.

Dekatop.com асосида тайёрланди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан