Тожикистонда ҳалокат: дафн маросимидан қайтаётган 6 киши ҳалок бўлди, 20 нафари жароҳатланди

12.03.2017 | Жаҳон | 4769

Душанбе чеккасидаги Ваҳдат шаҳарчасида дафн маросимидан қайтаётган олти киши ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди, йигирма нафари турли жароҳат олди, деб ёзмоқда Кун нашри.

"Ҳалок бўлганларнинг барчаси - Душанбе чеккасидаги шаҳарча қабристонидан дафн маросимидан қайтаётган ёш йигитлар бўлган", - деди Тожикистон ИИВ вакили Умаржон Эмомали. 

Ҳуқуқ-тартибот органи ходимининг сўзларига кўра, марҳумнинг дафн маросимида иштирок этганларни олиб кетаётган "ЗИЛ" юк машинаси йўлда тепаликдан қулаб, ағанаган. 

Бахтсиз ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, дафн маросимидан кейин ёшлар "ЗИЛ"га ўтириб қайтаётган бўлишган. Кутлмаганда машина тормози ишдан чиқиб, ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқарган ва натижада юк машинаси тепаликдан қулаган. 

Ваҳдат ИИБ навбатчи ходимининг сўзларига кўра, турли жароҳатлар олган камида 20 киши Ваҳдат ва Душанбе шифохоналарига етказилган.