Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентлик талаба рашк сабабли севган қизини пичоқлади
17.03.2017 12:26,  
14

Бу каби аянчли ҳолатлар тўғрисида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан навбатдаги "пайшанбалик" доирасида ўтказилган матбуот брифингида маълумот берилган.

"Ҳафта давомида вояга етмаганлар ўртасида олтита оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилганлиги аянчли ҳолат. Ана шундайлардан бири 2017 йилнинг 10 март куни соат 11:30 ларда содир бўлди. 1995 йилда туғилган Тошкент Давлат техника университети 1-курс талабаси Тошкентдаги коллежлардан бирининг ўқувчисини рашк сабабли, ошхона пичоғи билан танасининг турли қисмига бир неча маротаба жароҳат етказган. Маълумотларга кўра, қизнинг ҳаёти хавф остида эмас", — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Шайҳонтоҳур туман прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 25, 97-моддалари, яъни қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш жинояти билан иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолатда аниқланишича талаба йигит севгилисининг телефонини текшириб, уни ундан бошқа одамлар билан гаплашаётганини билиб қолган, ва бу ҳолат бир неча бор такрорлангач жаҳл устида уни пичоқлаган. Ўзи эса уксус ичиб ўртоғига телефон қилган. Маълумотларга кўра, қизнинг ҳаёти сақланиб қолган.

Ҳафта давомида шунингдек 4 нафар коллеж ўқувчиси икки нафар тенгдошини дўппослаб, улардан бирининг бел соҳасига ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 104-моддаси, яъни безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан