Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Тошкентда квартира олиш учун фарзандини 14 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
20.04.2017 20:09,  
8

Тошкент шаҳар ИИББда 20 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, 2017 йил 13 апрелда Чилонзор тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А. ўзининг тўрт ёшли ўғлини фуқаро Б. га 14100 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтда қўлга олинди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси учинчи қисмининг «а» банди билан («одам савдоси» жинояти аломатлари билан) жиноий иш қўзғатилган. Айбланувчи А. га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, вояга етмаган ёш бола Тошкент шаҳар ИИББга қарашли вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Брифингда айбланувчи аёлнинг кўрсатмаси намойиш этилди. Ўз боласини сотмоқчи бўлган аёлнинг кўрсатмасига кўра, у Қашқадарё вилоятидан бўлиб, 2017 йил 12 апрелда Тошкент шаҳрига келган. У ўз танишига қўнғироқ қилиб, боласини яхшироқ оилага тарбия қилиб олиш учун бермоқчилигини, уни тарбиялашда қийналиб кетганини айтган.

Шундан сўнг у таниши билан Чилонзорда учрашиб, бола эвазига бир хонали уй олиб беришни сўраган. Таниши унга бир хонали уй нархини билиб беришни, унинг АҚШ долларида қанча бўлишини аниқлаштиришни айтган. Аёл 97 миллион сўмга бир хонали уй сотиб олиш мумкинлигини ва бу 14100 АҚШ доллари бўлишини аниқлаштириб, танишига айтган.

Аёл ўз паспортининг нусхаси орқасига боласини 14100 АҚШ долларига сотгани ва болани сотиб олаётган шахсни безовта қилмаслиги ҳақида тилхат ёзиб берган. Аёл боласини сотиб, 14100 АҚШ долларини санаб олаётган вақтда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан