Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эмомали Раҳмон Афғонистон чегарасидаги вазиятдан ташвишланмоқда
6.05.2017 19:56,  
3199

Тожикистон Афғонистонга терроризм, экстремизмни бартараф этиш ҳамда бирлик ва миллий келишувни таъминлашда ҳар томонлама кўмак беради, деб хабар қилмоқда Тожикистон президентнинг матбуот хизмати.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали бўлиб ўтган мулоқотда Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Афғонистон, хусусан унинг шимолий минтақаларида вужудга келаётган хавотирли вазиятдан ташвишда эканлигини билдирган.

Илгарироқ "Толибон" жангариларининг Тожикистон чегарасига хавфли даражада яқинлашиб келишгани сабабли Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош туманида фавқулодда вазият жорий этилгани ҳақида хабар қилинган.

Тожикистон чегара қўшинлари бош бошқармасининг хабарига қараганда, толиблар маълум бир муваффақиятга эришишган. Улар Тожикистоннинг Ишкашим тумани билан чегарадош Зебак вилоятини эгаллаб олишган. Бошқарманинг таъкидлашича, Ишкашим туманида вазият барқарор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан