Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чирчиқ дарёсида сув сатҳи кўтарилиши натижасида қатор хонадонларда сув босиш хавфи келиб чиққан
20.05.2017 20:29,  
24

Чорвоқ сув омборидан 18 май куни соат 17:40 да сониясига 800 куб метр сув чиқиши Чирчиқ дарёсида сув сатҳи кўтарилишига сабаб бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Соат 23:30 да Чирчиқ дарёсининг Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудининг чап қирғоғида қирғоқлар емирилиши ва қисман қирғоқларга сув чиқиши кузатилди.

Бунинг оқибатида Абай қишлоғининг «Тожик овул» маҳалласидаги 132 нафар фуқаро яшовчи 28 хонадонида сув босиш хавфини келтириб чиқарди.

Шунингдек, Янги ҳаёт қишлоғининг «Охунбобоев» аҳоли пунктидаги 8 хонадон ҳовлисига сув кирган, аммо асосий яшаш уйларига зарар етмади.

Воқеа содир бўлган жойда Фавқулодда вазиятлар, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Ўзгидромет», «Ўзавтойўл», ИИБ ходимларидан иборат тезкор штаб ташкил қилинди.

50 нафар ишчи ходим, 7 та юк машинаси, 3 та погрузчик, 1 та автокран, 1 та бульдозер жалб қилиниб, қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди.

Натижада «Тожик овул» маҳалласи ва «Охунбобоев» аҳоли пункти ҳудудларига сув тошқини хавфи бартараф этилди. Чирчиқ дарёсидаги оқаётган сув ҳажми 100 куб метр/сониягача камайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан