Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Масжидлардаги хатмоналар Facebook'да онлайн эфирда узатилиб борилади
26.05.2017 20:34,  
17

Рамазон ойи давомида Муслим.уз порталининг Facebookдаги саҳифаси орқали пойтахтимизнинг бир қатор масжидларидаги таровеҳ намозлари ва қориларнинг Қуръон тиловатлари онлайн ёритиб борилади.

Бугун илк трансляция Тошкент шаҳрининг марказий масжиди бўлган “Ҳазрати Имом” жоме масжидидан бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Мирза Юсуф”, “Минор”, “Шайх Зайниддин”, “Хўжа Аламбардор”, “Тўхтабой”, “Мўйи муборак” ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Занги ота”, Самарқанд вилоятидаги “Имом Бухорий”, Фарғона вилоятидаги “Мадрасаи Мир”, Бухоро вилоятидаги “Баҳовуддин Нақшбанд” жоме масжидларидан ҳам таровеҳ намозлари ва хатми Қуръон онлайн трансляция қилинади. Ушбу жоме масжидларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари манзили ва бошланиш вақти ҳақида кейинроқ маълумот берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан