Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Реал Мадрид» Чемпионлар лигасида кетма-кет икки бор зафар қучган илк клуб
4.06.2017 01:45,  
10

Мадриднинг «Реал» клуби Европа Чемпионлар лигасининг бош совринини кетма-кет иккинчи бор қўлга киритди. Уэльснинг Кардифф шаҳри мезбонлик қилган финалда Ла лига чемпиони Туриннинг «Ювентус» клубидан устун келди.

Беллашувда Криштиану Роналду дубл қайд этган бўлса, Каземиро ва Марко Асенсио ҳисобига биттадан гол ёзилди. А серия етакчиси сафида Марио Манжукич ўзини кўрсатди.

Бунга қадар Европанинг ҳеч бир клубига Чемпионлар лигасида кетма-кет икки бор зафар қучиш насиб қилмаганди. Бу борада «Реал» биринчи бўлди. Шунингдек, бош мураббий Зинедин Зидан ҳам кетма-кет икки соврин билан тарих саҳифасидан жой олди.

Учрашув қаҳрамони сифатида эътироф этилган Криштиану Роналду «Реал» чемпионлиги учун катта ҳисса қўшди. У чорак финалдаги икки ўйинда «Бавария» дарвозасига 5 та гол урган бўлса, ярим финалда «Атлетико» дарвозасига уч 3 марта йўл топганди. Энди эса Массимилиано Аллегри бошчилик қиладиган клуб дарвозасига, аниқроғи, дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири сифатида эътироф этиладиган, «Олтин тўп» учун даъвогарлардан бири сифатида кўрилаётган Жанлуижи Буффон постига 2 та гол урди.

«Ювентус» уч мавсумда Чемпионлар лигаси финалига икки марта етиб келди ва ҳар сафар Испания етакчиларидан енгилди. Икки йил аввал худди шундай ҳисоб билан «Барселона»дан мағлубият қабул қилиб олган Турин жамоаси, энди «Реал»ни таслим қила олмади.

Европа Чемпионлар лигаси

3 июнь, шанба

«Реал Мадрид» — «Ювентус» 4:1

Голлар: Криштиану Роналду, 20 (1:0). Марио Манжукич, 27 (1:1). Каземиро, 61 (2:1). Криштиану Роналду, 64 (3:1). Марко Асенсио, 90 (4:1).
Четлатиш: Хуан Куадрадо, 84 (Й).

«Реал Мадрид:» Кейлор Навас, Марсело, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Даниэль Карвахаль, Каземиро, Тони Кроос (Алваро Мората, 88), Лука Модрич, Иско (Марко Асенсио, 82), Криштиану Роналду, Карим Бензема (Гарет Бэйл, 77).

«Ювентус»: Жанлуижи Буффон, Алекс Сандро, Жоржо Келлини, Леонардо Бонуччи, Андреа Бардзали (Хуан Куадрадо, 66), Даниэл Алвес, Сами Хедира, Миралем Пянич (Клаудио Маркизио, 70), Пауло Дибала, Марио Манжукич, Гонсало Игуаин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан