Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда сохта санэпидстанция ходимлари қўлга олинди
23.06.2017 03:16,  
13

Юнусобод туманида ўзларини санэпидстанция ходимлари деб таништириб, одамларни дезинфекция воситалари сотиб олишга мажбур қилган уч нафар қаллоб аёл қўлга олинди. Бу ҳақда пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда ўтказилган брифингда хабар қилинди, деб хабар беради UzNews.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланишича, Мўминова Ситора, Дадажонова Муаттар ва Шамирова Зафира дезинфекция ўтказиш таклифи билан фуқаро Исматованинг ишончига кириб, уни 160000 сўм эвазига «Био-Хлорактив» («хлорка») моддасини сотиб олишга мажбур қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов иши қўзғатилган. Айни вақтда уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан