Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тез ёрдам хизмати диспетчерлари қайта ўқитилади
23.06.2017 11:47,  
231

Эндиликда тез ёрдам хизмати диспетчерлари касбий маҳорати ва малакасини мустаҳкамлаш учун қайта ўқитилиб, уларга нисбатан талаблар ҳам оширилади. Бу ҳақида 22 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган “Шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизими: долзарб масалалар ва истиқболдаги режалар”  мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, бугунги кун диспетчерининг вазифаси фақат мурожаатни ёзиб олиб, уни керакли мутахассисга етказиш эмас, зарур ҳолатда у мурожаат қилувчига тез тиббий ёрдам бригадалари етиб боргунига қадар кўрсатилиши лозим бўлган биринчи тиббий ёрдам бўйича маслаҳатлар бера олиши ҳам керак. 

Шунингдек, анжуманда ахборот берилишича, шу кунларда зарур воситалар билан жиҳозланган 200 га яқин тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилиниб, эҳтиёж баланд бўлган ҳудудларга етказиб берилди, йил охиригача яна 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситаси сотиб олиниши режалаштирилган.

Яқинда пойтахтимиздаги жами 60 та шаҳар оилавий поликлиникаларнинг ҳар бирига иккитадан, жами  120 дона “DAMAS” русумли автомашиналар топширилди. Эндиликда беморларнинг уйига бориб, энг керакли тиббий муолажаларни амалга ошириш, зарур ҳолатларда уларни оилавий поликлиника ёки бошқа тиббиёт муассасасига етказиб бориш хамда патронаж хизматини кўрсатиш каби вазифалар ўз вақтида, кечиктирилмай амалга оширилади. Автомашиналар ўз ҳудуди бўйлаб ҳаракатлангани боис, йўллар тирбандлигидан келиб чиқадиган тез ёрдам биригадаларининг кечикиши каби ҳолатларнинг  олди ҳам олинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан