Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда фуқаронинг қарийб 10 млн сўмлик мол-мулкини қўлга киритган "прокуратура ходимлари" қамоққа олинди
28.06.2017 17:01,  
6

Пойтахтнинг Яшнобод тумани ҳудудида икки нафар номаълум шахс фуқаро Иосипов Константин Станиславович бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинага ўтириб, ўзларини прокуратура идоралари ходимлари сифатида таништиришган. Уни жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан 9 600 000 сўмлик мол-мулкини қўлга киритишган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзгадан мулкни беришни талаб қилиш, жабрланувчини ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шаротига солиб қўйиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Исакджанов Даврон Бахтиёрович ва Ишматов Умид Хасановичлар содир этганлиги аниқланган ҳамда уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда, деб хабар беради ИИББ матбуот хизмати.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан