Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин келаси ҳафта Трамп билан учрашади
30.06.2017 09:41,  
2

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин келаси ҳафта илк бор юзма-юз келишади. Reuters агентлиги хабарига кўра, иккала сиёсатчининг бир-бирига биринчи бор рўпара келиши Германиянинг Гамбург шаҳрида юз бериши кутилмоқда.

7-8 июль кунлари Гамбургда «Катта йигирматалик» саммити бўлиб ўтади. Германияда дунёнинг иқтисодий жиҳатдан энг қудратли 20 мамлакати раҳбарлари йиғилади. Мазкур саммит «Катта еттилик»ка кирувчи давлат раҳбарлаирнинг Италиядаги учрашувидан кўп ўтмай содир бўлмоқда.

Доналд Трамп АҚШ президенти сифатида Путин билан ҳали учрашмаган. Илк юз кўришиш эса АҚШ махсус хизматлари томонидан Россиянинг ўтган йилги сайловларга аралашуви тафтиш қилинаётган вақтга тўғри келмоқда. Бундан ташқари, яқинда АҚШ Сенати Россияга қарши бир қатор янги санкцияларни жорий қилди.

Россия ва АҚШ Украина ва Сурия масаласида ҳам ҳеч «келиша олишмаяпти». Улар ҳар иккала мамлакатда қарама-қарши томонларни қўллаб-қувватлашмоқда. Апрел ойида Сурияда кимёвий қурол ишлатилиши ортидан АҚШ ҳарбиялри томонидан Сурия авиабазаси ўққа тутилиши ва яқинда СУ-22 самолёти уриб туширилиши АҚШ-Россия муносабатларини янада ёмонлаштирди. Шунингдек, Европада НАТО қўшинларининг фаоллашуви ҳам Россияга ёқмаяпти.

Катта эҳтимол билан Путин ва Трамп Гамбургда учрашишади. Аммо музокаралар қандай ўтиши ҳозирча номаълум. Ўтган ҳафтада АҚШ ҳукумати Сурия яна кимёвий ҳужумга тайёрланаётгани ва бу Башар Асадга қимматга тушишини маълум қилган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса АҚШни Сурияга қарши бирор-бир ҳаракатига Россия муносиб жавоб қайтаришини айтиб огоҳлантирган.

Доналд Трампнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳ. Р. Макмастер Оқ уй раҳабрининг Россия президенти билан учрашуви муҳим аҳамиятга эга эмаслигни таъкидларкан, бу режадаги бошқа учрашувлардан ҳеч қандай фарқ қилмаслигини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан