Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий разведка бошқармаси сизни қандай кузатаётганини биласизми?
5.08.2017 15:35,  
131

WikiLeaks ​ томонидан эълон қилинган сўнгги маълумотлар АҚШнинг Мараказий разведка бошқармаси оддий одамларни ўз уйларида қай тариқа осонлик билан кузатиши тўғрисида тасаввур беради.

Маълум бўлишича, Америка разведкаси биз ҳар куни фойдаланадиган электрон техника воситалари орқали одамларни кузатиб боришади. 7 март санасидан бери WikiLeaks ​ разведка бошқармаси томонидан уяли телефонлар ва бошқа «ақлли» техникаларни қуролга айлантиришда қандай кибервоситалардан фойдаланганини аниқлаштирмоқда. Пайшанба куни эълон қилинган сўнгги маълумот WikiLeaks ​ айни мавзуда сиздирган ахборотларнинг йигирманчиси бўлди.

Қуйида Мараказий разведка бошқармаси қуроллари билан танишишингиз мумкин:

Уйларни электрон қўриқлаш тизимлари

«Думбо» дастури уйларга ўрнатилган Microsoft Windows​ тизимида ишлайдиган камера ва микрофонларнинг ишлаш функциясини ўзгартириш, видеотасвирларни ўғирлаш ва бошқарув тизимини қўлга олиш учун атайин ўйлаб топилган.

WikiLeaks​ эълон қилган ҳужжатларда қайд этилишича, ушбу дастур разведка ходимларига қалбаки далиллар тайёрлаш ёхуд ҳақиқий далиллар сохталаштиришга имкон беради.

«Ақлли» телевизорлар

Ошкор этилган «Vault 7​» ҳужжатларидан маълум бўлишича, разведка оддий одамларни энг оддий электрон буюмлар ёрдамида ҳам кузата олади. Разведка ихтиёрида телевизорларни бошқариш учун кўплаб техник имкониятлар мавжуд.

Марказий разведка бошқармаси «Weyeping Angel​» дастури орқали Samsung​ телевизорларини бошқарувини бузиш мумкин экан. Дастур ёрдамида смарттелевизорларнинг овозларни ёзиб олиш ва сақлаш функциясини бошқариш мумкин.

Андроид қурилмалари

Google’​нинг Андроид операцион системасида 24 «бўш кунлар» мавжуд бўлиб, улар МРБ томонидан шахслар ҳақидаги маълумотларни махфий равишда тўплаш учун қурол сифатида ишлатилган кодлардан иборат экан.

Андроид тизими жаҳондаги смартфонларнинг 85 фоизида ишлатилади. Операцион тизимдаги бўшлиқларга бузиб кириш кишиларнинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий сўзлашувлари ва чат-мессенжерлар, жумладан WhatsApp​ ва Телеграмдаги суҳбатларни қўлга киритиш мумкин.

Яна бир хакерлик дастури эса Андроид 4.0'дан Андроид 4.3'гача бўлган системаларда ишлайдиган мобил телефонлардаги смсларни ўқишга имкон беради.

Apple маҳсулотлари

«Тишланган олма» тасвири тширилган қурилмалар ҳам разведка хакерлар ҳужумидан тўлиқ ҳимояланмаган. «NightSkiyes​» номини олган махсус дастурнинг вазифаси iPhone​ ва Macbook’​ларни нишонга олишдан иборат. Ушбу дастур ҳатто янги ишлаб чиқарилган iPhone'ларни бузиш ва масофадан туриб бошқариш имконини беради.

Wi-Fi​

WikiLeaks​ ҳужжатларига ишонасидан бўлсак, Wi-Fi​ маълумот олиш учун бузиб кириш ва бошқариш мумкин бўлган энг асосий восита экан. «Cherry Blossom​» номли дастур Wi-Fi​ қурилмаларини текшириш ва бошқариш, унга уланган интернет фойдаланувчиларини бошқариш учун ишлатилади.

«Элса» дастури эса Миcрософт Wиндоwсъда ишлайдиган, Wi-Fi​'га уланиши мумкин бўлган қурилмаларни кузатиш учун хизмат қилади. Ушбу дастур ёрдамида МРБ қурилманинг жойлашувини аниқлай олади. Дастур ёрдамида Wi-Fi​'га уланиш имконияти бор қурилмалар жойлашган ўрнини улар интернетга уланмаган пайтда ҳам аниқлаш мумкин.

Microsoft​

Ошкор этилган «жосус дастурлар» кенг тарқалган Microsoft Windows​ операцион тизимида ишлатиш учун ишлаб чиқилган. Бу дастурларнинг аксарияти дастурни флеш-хотира ташқаридан уланадиган қурилмалар орқали ўрнатилади. Айрим дастурлар кўринмас ва жуда яхши яшириниш хусусиятига эга бўлиб, ҳатто бирор марта интернетаг уланмаган қурилмаларга ҳам масофадан туриб зарар етказиш қудратига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан