Ўзбекистонда нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин бўлади

09.03.2018 | Иқтисод | 3023

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида муҳокамага қўйилган “Банк хизматларида қулайликлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қонун ҳужжати лойиҳасига кўра, 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб бу жараён амалга ошишни бошлайди. 

Қонун лойиҳасига кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб жисмоний шахслар тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида, жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карточкаларига харид қилинган нақд хорижий валютани ечиб олишлари мумкин бўлади.
 
Бундан ташқари, шу муддатгача чет эл валютасининг олди-сотдиси бўйича амалиётларни бажариш ва халқаро тўлов карточкаларидан маблағларни хорижий ва миллий валютадаги муддатли депозитларга ўтказишни таъминлайдиган, жисмоний шахслар ҳисобларини масофадан бошқариш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.