Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди
27.04.2017 10:14,  
15

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг сессиясида Жиззах шаҳрига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Унга кўра Жиззах шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ўз вазифасидан озод этилди.

Жиззах шаҳар ҳокими этиб Жиззах вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Акрам Раҳмонқулов тайинланди.

Илгарироқ Жиззах шаҳрининг аввалги ҳокими А.Тўхтаев Тошкент шаҳри Олмазор туманига ҳоким этиб тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан