Америка Қўшма Штатлари 1960-йилларда етакчи қудратли саноат державалари сифатида СССР ва Хитойни оммавий йўқ қилиш бўйича режаларни тайёрлаган, шу билан бир қаторда, америка ҳарбийлари ушбу давлатларнинг фуқароларини оммавий қирғин қилиш имкониятини кўриб чиққанлар.
Бу ҳақда "Миллий хавфсизлик архиви" нотижорат ташкилоти сайтидаги мақолага таянган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.
Тадқиқотчилар эътиборини 1964 йил санаси кўрсатилган Ягона интеграллашган тезкор режа (SIOP) ҳужжатлари тортган. Унда ядро қуролини қўллаш масалалари кўриб чиқилган бўлган. Хусусан, ҳужжатда СССР саноат салоҳиятининг 70 фоизни йўқ қилиш зарурати ҳақида гап борган.
1961 йилги режага мувофиқ, SIOP режаси совет шаҳарларининг 71 фоизини йўқ қилишни назарда тутган.
Single Integrated Operational Plan, ёки SIOP — АҚШ Қуролли Кучлари томонидан ядро қуролини жанговар қўлланилишининг батафсил регламентини ўз ичига олган ўта махфий тезкор ҳужжатлар мажмуасидир.