Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон президенти: "қариндошларим" ҳаддан зиёд кўпайиб кетди, уларни қамаш керак
22.09.2018 16:25,  
11

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков охирги вақтларда сони кўпайиб кетган "қариндошлар"ни қамаш вақти келганини айтди.

Қирғизистон раҳбарининг сўзларига кўра, у мамлакатга раҳбар бўлганидан бери "қариндошлари" ва "дўстлари" сони кўпайиб қолган.

Сал олдин Қирғизистон президенти матбуот-хизмати Жээнбеков 20 сентябр куни Чуй вилоятининг Кемин туманига ташриф уюштиргани ва у ерда маҳаллий аҳоли билан учрашгани ҳақида хабар берган эди.

Президентнинг шахсий оператори Улан Сатиев Facebook ижтимоий тармоғида Жээнбеков ўзининг "сиёсатдаги қариндошлари" ҳақида гапирган видеони жойлади.

Қирғизистон президенти ўз нутқид давомида, хусусан, қариндошларининг давлат ишларига аралашишига йўл қўймаслиги ҳақида айтиб, ишонтирган.

"Айтишларича, Жээнбеков Боқиевдай бўлибдимиш, гўё менинг ҳам қариндошларим ҳокимият тепасига келишгани ҳақида гап-сўзлар юрибди. Мен сизларга айтиб қўяй, қариндошларимни ўз ишларимга аралаштиришга одатланмаганман. Менинг бош мақсадим - тинчгина ишлаш ва муддатим тугаши билан ҳокимиятни топшириш. Шунингдек, мен мутлақо танимайдиган "қариндошларим" ва "дўстларим" ҳам пайдо бўлибди. Улар врач қабулига тезроқ кириш ёки аллақандай мансабни эгалламоқчи бўлганларида менинг исмимни айтаётган экан. Мен, уларни тезроқ қамоққа олишларини талаб қиламан", - деб қайд этган президент.

Қирғизистон раҳбари, шунингдек, ўғли ҳеч қачон Максим Боқиевга ўхшамаслигини, бугунги кунда у энди тўртинчи синфга ўтганини қўшимча қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан