Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






3 яшар набирасини тириклайин кўмган аёл судланади
5.12.2018 17:06,  
3746

Тожикистоннинг Хатлон вилоят прокуратураси бувиси томонидан уч ёшли боланинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноят иши терговини якунлади. «Қотиллик» моддаси бўйича очилган жиноят иши судга оширилди.

Бу ҳақда 4 декабрь куни вилоят прокуратураси вакили маълум қилди.

Ҳодиса 12 сентябрь куни Абдураҳмон Жомий туманидаги Ифтихор жамоатидаги Навобод қишлоғида юз берган. 58 ёшли Хожарой Ашурова ўз набираси Беҳрузжонни аввалига бўғиб қийнаган, сўнг тупроққа кўмиб юборган.

«Сўроқ вақтида Хожарой Ашурова нафақат уйда, балки одамлар олдида ҳам доимий равишда жанжаллашиб келган келини Гулсанам Боймуродовани ёқтирмагани боис набирасини ўлдирганини тан олди», - деди прокуратура вакили.

Ашурова набираси чўкиб кетгани тўғрисида хабар берганидан сўнг Беҳрузжоннинг жасадини қидириш бошланди. Қидириш ишларида қишлоқ аҳолиси милиция ходимларига ёрдамга келди, улар Беҳрузжоннинг жасадини каналдан қидиришди. Бироқ жасад мутлақо бошқа ердан топилди – қидирувнинг олтинчи куни маҳаллий чўпон жасадни Махатони қишлоғи яқинидаги жарликдан топди.

"Милиция ходимлари томонидан ўтказилган оператив-қидирув тадбирлари натижасида Абдураҳмон Жомий туманидаги Ифтихор жамоатидаги қишлоқда истиқомат қилувчи 58 ёшли Хожарой Ашурова тахминан соат 10.00ларда ўз набирасини тириклайин кўмгани ва бунинг натижасида бола вафот этгани аниқланди. Боланинг жасади олти кундан кейин топилди», - дея хабар берди Тожикистон ИИВ матбуот маркази.

Суд жараёни яқин кунларда бошланади. Аёл 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан