Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқ ҳукумати Рождествони расмий байрам сифатида эълон қилди
25.12.2018 17:58,  
12

Ироқ ҳукумати мамлакатда Рождествони расмий байрам сифатида эълон қилди. Рождество - насронийлар учун йилнинг энг улуғ байрами ҳисобланади. Шарқий Европа ва Россияда яшаётган православ насронийлари Рождество байрамини 7 январда нишонлайди. Ғарбий Европа ва Америкада яшаётган католик ҳамда протестант насронийлари эса, Рождество байрамини 25 декабрга ўтиш кечасида кутиб олишади.

“Ироқ ҳукумати Рождествони бутун Ироқ бўйлаб расмий байрам сифатида эълон қилади. Бизнинг насроний фуқароларимиз, барча ироқликлар ва байрамни қутлаётганларга Рождество байрами қутлуғ бўлсин”, - дейилган ҳукумат хабарида.

Al-Arabia телеканалининг маълум қилишича, Ироқ насронийлари Рождествони “ИШИД террорчилик гуруҳидан озод қилинган ҳудудларида илк бор нишонламоқда. Бугунги кунда Ироқда 300 минг насронийлар яшаб келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан