Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга 2019 йилда асосий инвестициялар қайси мамлакатлардан жалб қилинади?
10.01.2019 14:00,  
43

Кеча Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Неъматов Илҳом Тўйчиевич 2019 йилда Ўзбекистонга инвестициялар асосан қайси мамлакатлардан жалб қилиниши ва қайси соҳаларга йўналтирилиши ҳақида сўзлаб берди.  

Вазир ўринбосари айтишига қараганда 2019 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига энг йирик сармоялар Россия, Хитой, Жанубий Корея, Буюк Британия ва Польша томонидан киритилади.

Инвестициялар жалб қилинадиган асосий соҳалар сифатида эса: энергетика, енгил саноат, маиший хизматлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари белгилаб олинган.

2019 йилда жалб қилиш режалаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 4,2 миллиард миқдорида белгиланган.  2018 йилда жалб қилинган тўғридан – тўғри инвестициялар миқдори 2,7 миллиард долларни ташкил қилган эди.

Шунингдек вазир ўринбосари 2019 йилда узоқ муддатли лойиҳаларга ҳам катта эътибор берилаётгани ҳақида сўзлаб берди. Хусусан йил давомида умумий қиймати 22,3 миллиард доллар бўлган 264 та узоқ муддатли лойиҳалар имзолаш назарда тутилгани айтиб ўтилди.

Юқоридаги песпектив инвестицион лойиҳалар асосан янги технологиялар олиб кириш ва Республиканинг Экспорт салоҳиятини оширишга ҳамда туристлар сонини оширишга қаратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан