Ўзбекистонда қарздор ҳайдовчилар машинасини «эвакуация» қилиш бошланади

29.01.2019 | Жамият | 2814

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларга мурожаат қилди.

30 январ кунидан, яъни эртадан бошлаб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратуриси ҳузуридаги МИБ ходимлари билан ҳамкорлигида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари бошланади.

Хабарга кўра, йўл-патрул хизмати инспекторларига пойтахт кўчаларида махсус ускуна ёрдам беради.

Ушбу ускуна барча автомобиллар давлат рақамларини рўйхатдан ўтказади ва автоматик тарзда икки ой давомида жаримасини тўламасдан юрган ҳайдовчиларни (қоидабузарликнинг санаси, содир этилган соатигача аниқлаб бериши айтилмоқда) аниқлаб беради.