Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кореялик мутахассис Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар этиб тайинланди
11.02.2019 19:41,  
2

Ўзбекистон Республикаси президентнинг қарори билан Донгвук Ли Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Донгвук Ли соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига масъул бўлади.

Кореялик мутахассис шу вақтга қадар Корея Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигида демографик сиёсат бўйича вазирнинг ўринбосари эди.

Шунингдек, унга халқаро стандартлар ва ЖССТ тавсиялари асосида соҳани комплекс ҳуқуқий тартибга солиш, тизимни молиялаштириш ва ташкил этиш, мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш, давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини юртимизда қўллаш, инвестицияларни жалб этишда қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда "электрон соғлиқни сақлаш" тизимларини кенг татбиқ этиш каби вазифалар ҳам юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан