Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳаво йўллари Boeing билан янги шартнома имзолади
12.02.2019 12:59,  
7

Ўзбекистон ҳаво йўллари ва Boeing корпорацияси Boeing-787 Dreamliner самолётлари учун носоз шассини (қўниш ғилдираги) тезда янгисига алмаштириб бериш хизмати ҳақида шартнома имзолашди, деб хабарқилмоқда америкалик ишлаб чиқарувчи матбуот хизмати.

“Ушбу дастур техник хизмат кўрсатиш вақтини жуда қисқа қилади. Авиакомпания таъмирлашга вақт сарфламай самолётдан фойдаланишни давом эттириши мумкин”, - дейилган хабарда.

Дастур доирасда капитал таъмирлаш керак бўлган шасси Boeing томонидан сертификация қилинган шассига алмаштириб берилади. Бунинг учун алоҳида шартнома тузиш ва таъмирлаш жараёнини бошқариш талаб қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳаво йўллари 4 та Boeing-787 смололётларидан фойдаланишни 2016 йилда бошлаган. Айни дамда авиакомпания паркида 4 та ана шундай самолёт бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан