Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий Осиёдаги энг катта масжид қурилишида фожиа содир бўлди
25.02.2019 18:23,  
22

Марказий Осиёда энг йирик масжиди қурилишида 9 нафар ишчи баландликдан тушиб кетишди. Бу ҳақда Тожикистон фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот котиби Умеда Юсуфи хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, нарвон қулаши натижасида қурувчилар 60 метр баландликдан тушиб кетишди.

Саккиз нафар жароҳатланган ишчилар шифохонага ётқизилди.

Яна бир ишчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди. Бу ишчи ўзини яхши ҳис қилаётгани сабабли шифохонага ётишдан бош тортди.

Тожикистон пойтахтида яқин вақтларда Марказий Осиёда энг йирик масжид қурилиши ўз ниҳоясига етади. Унинг майдони 6 гектар бўлиб, бу ерда бир вақтда 120 минг киши ибодат қилиши мумкин бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан