Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда қимматбаҳо зарралар бўлган қумларни қўлга киритмоқчи бўлган жиноий тўда ушланди
11.03.2019 16:12,  
3

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи бир нечта шахслар фуқаронинг уйида сақланаётган таркибида қимматбаҳо зарралар бўлган қумларни қўлга киритмоқчи бўлишди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, жиноий гуруҳ аъзолари ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзларининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида Қорача маҳалласида яшовчи Ш.Ш.нинг уйида сақланаётган таркибида қимматбаҳо зарралар бўлган қумларни қўлга киритиш мақсадида унинг уйига боришмоқчи бўлишади. Бироқ буни билиб қолган Ш.Ш. таниши И.Р. билан бирга, Бойқаро қишлоғида уларни тўхтатмоқчи бўлиб, уларнинг йўлини тўсган.

Босқинчилар Ш.Ш. ва И.Р.ни темир бўлаги ҳамда таёқ билан жароҳатлаб, воқеа жойидан яширинганлар. Натижада Ш.Ш. ва И.Р.ларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

“Кўрилган чоралар натижасида жиноий гуруҳдагилар қўлга олиниб, улар орасида бўлган шахси аниқланган бир нафарини ушлаш чоралари кўрилган”, - дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан