Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди

Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди

«Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди (584-сон, 24.09.2020 й.).

Қарорга мувофиқ, Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди.

Қарор билан, Ғозғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимлари сони тасдиқланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қарорлари билан Навоий вилояти Нурота туманидаги Ғозғон шаҳарчаси Ғозғон шаҳри этиб ўзгартирилиб, Ғозғон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилган.