Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлигининг бир қатор вазифалари Миллий гвардияга берилиши мумкин
13.03.2019 12:42,  
14

Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлигининг бир қатор вазифаларини Миллий гвардияга бериш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Ҳозирда алкоголизм ёки наркоманиядан мажбурий даволанишга ихтисослашган даволаш-профилактика муассасалари шартнома асосида ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳада ушбу вазифани Миллий гвардия зиммасига юклаш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва улар раҳбарларининг шахсий қароргоҳларини қўриқлашни ҳам Миллий гвардияга бериш таклиф қилинмоқда.

«Дўрмон» Миллий боғи ҳудудини қўриқлашни ички ишлар органлари ва бошқа ваколатли органлардан Миллий гвардия ваколатига ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Маълумот учун, Миллий гвардия 2017 йил августида Президент фармонига асосан ташкил этилган эди. Жорий йил январида Қўриқлаш бош бошқармаси ИИВдан Миллий гвардия таркибига ўтказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан