Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши тўхтатилди
15.03.2019 15:22,  
92

Ўзбекистон Жиззах нефтни қайта ишлаш заводини қуриш лойиҳасини тўхтатди. Бу ҳақда «Нефтгазинвест» компанияси директори ўринбосари Ҳусниддин Тўраев маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».

«Жиззах нефтни қайта ишлаш заводини қуриш лойиҳасини амалга ошириш концепцияси қайта кўриб чиқилди. Биринчи галда мавжуд заводлар — Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводлари модернизациясига эътибор қаратишга қарор қилинди. Хусусан, 2013—2014 йилларда ушбу заводлар модернизацияси бўйича техник-иқтисодий асослар тайёрлаб бўлинган. Ҳозирги вақтда модернизация учун салоҳиятли лицензиарлар билан музокараларни бошладик», — дейди Ҳусниддин Тўраев.

Ушбу икки заводни модернизация қилиш ҳисобига Eвро-5 стандартига мувофиқ нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. «Нефтгазинвест» компанияси директори ўринбосарининг қўшимча қилишича, ҳозирда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида инвесторларни жалб этиш ишлари амалга оширилмоқда.

«Бу ишлар амалга оширилгач, Жиззах нефтни қайта ишлаш заводини қуриш масаласини кўриб чиқиш давом этади», — деган у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан