Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 5 яшар болани босиб кетган ҳайдовчи ҳодиса жойидан қочиб кетди
13.04.2019 11:37,  
9

Тошкентнинг Шайҳонтоҳур туманида Daewoo Matiz ҳайдовчиси беш яшар болакайни босиб кетди, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, фожиа куни кеча Беруний кўчасида 21:00ларга яқин юз берган.

Болакайни босган ҳайдовчи ЙТҲ жойидан қочиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, болакай ота-она рухсатисиз кўчага чиққан ва қаровсиз қолгач, серҳаракат трассани кесиб ўтаётган бўлган. Авария оқибатида бола оғир тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган.

Ҳодиса жойидан яширинган ҳайдовчи тез орада қўлга олинган. У 27 яшар Илёс И. эканлиги айтилмоқда. Авариядан сўнг, ҳайдовчи автомобилни Кўкча масжиди яқинидаги маҳаллалардан бирида қолдириб, яширинишга уринган, аммо тезда қўлга олинган.

Ҳозирда тергов олди текширувлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан