Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда уч нафар ўсмир 6 ёшли қизчани ёқиб юборди
24.06.2019 20:34,  
15

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 6 ёшли қизчанинг ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳодисадан  ташвишда эканлигини баён қилди

Sputnik нашрининг ёзишича, Тожикистон давлат раҳбари соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Олимзода Насим Хожага жабрланган қизалоқни даволашни қаттиқ назоратга олишни топширган.

Барчани ларзага солган бу мудҳиш ҳодиса 19 июнь куни Душанбе шаҳрининг Сино тумани ҳудудида рўй берган. Уч нафар ўсмир ўз уйи олдида дугоналари билан ўйнаётган олти ёшли Осия Зулфоновани тўсиқ тўрига боғлаб қўйиб, ёқиб юборган.Қизча тана қисмининг 65 фоизи куйган ҳолда шифохонага ётқизилган. Шифокорлар жабрдийданинг аҳволи ниҳоятда оғир деб баҳолашмоқда.

Мазкур жиноятни содир этишда гумон қилинган вояга етмаган уч нафар бола қўлга олинган.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан