Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат бюджети ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати ишлаб чиқилди
18.07.2019 19:17,  
75

“Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги идоралараро қарор лойиҳаси тайёрланди.

Қарор лойиҳаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланди.

Ҳужжатга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати илова қилинган.

1. Юрак қон томир касалликлари: Туғма ва орттирилган юрак нуқсони бор ва қон айланиши бузилиши  кузатилган; барча турдаги кардиомиопатиялар; юрак ритми бузилиши билан миокардит ва эндокардитлар; юракда реконструктив жарроҳликдан сўнгги ҳолатлар.

2. Нафас системаси касалликлари: нафас етишмовчилигини II-III даражаси билан асоратланган ўпка касалликлари; бронхиал астма оғир шакллари

3. Жигар касалликлари: жигар циррози; фаол давридаги сурункали гепатитлар “С”, “Д”, “В”.

4. Қандли диабет касаллиги.

5. Токсик буқоқ касаллигининг декомпенсация босқичи юрак ритми бузилиши билан: тиреотоксикоз, диффуз токсик буқоқ III даражаси.

6. Буйрак касалликлари: ягона  буйрак; иккиламчи буришган буйрак касаллиги; гломерулонефрит; сурункали буйрак етишмовчилиги; нефростома қўйилган хомиладор аёллар.

7. Ўта оғир акушерлик анамнези бор ҳомиладор аёллар: учтадан кўп бўлган 22 ҳафтагача ҳомила тушган ҳолатлар анамнезда кузатилган ҳомиладор аёллар;  иккитадан кўп бўлган 22 ҳафтадан катта эрта туғиш ҳолатлар (перинатал йуқотишлар билан) анамнезда кузатилган ҳомиладор аёллар; анамнезида  иккита ва ундан кўп касал/ногирон туғилган чақалоқлар бор ҳомиладор аёллар.

8. Қон ва қон яратувчи аъзолар касалликлари: камқонликнинг оғир шакли (гемоглобин 70 г/л ва ундан кам) туғма ва ортирилган тромбоцитопатиялар ва б.

9. Бириктирувчи тўқималар тизимли касалликлари (коллагеноз): тизимли қизил югурик, полиартериит, склеродермия, геморрагик васкулит, Бехтерев касаллиги.

10. Кўкрак қафасида, қорин бўшлиғида, кичик чаноқ бўшлиғида (ўпка, буйрак,жигар, сийдик пуфаги, сийдик йуллари, қора талоқ, ингичка ва туғри ичак, чанок суякларида) реконструктив жарроҳлик амалиёти ўтқазилган ҳомиладор аёллар. 

11. Куз касалликлари: глаукома.

12. 18 ёшгача ўсмир қизлар (ҳомиладорлар)

13. Турли ёмон сифатли ва чегарадош ўсма касалликлари бор ҳомиладор аёллар

14. Туберкулёз (сил) билан ҳомиладор аёллар

15. Сурункали ва узоқ кечувчи руҳий бузилишлар билан касалланган ҳомиладор аёллар

Касалликлар тўлиқ рўйхати билан лойиҳада танишиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан