Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда давлат тили меъёрларига риоя қилмаган амалдорларга чора кўрилади
1.08.2019 23:20,  
16

Тожикистонда тожик адабий тили меъёр ва қоидаларига риоя қилмаган амалдорларга нисбатан чора кўрилади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати ҳузуридаги Тил ва терминология қўмитаси раиси Гавҳар Шарофзода ҳисобот матбуот анжуманида маълум қилди.

Sputnik нашрининг ёзишича, Шарофзода шева ва кўча тилида гапиришлари ёки тожик тили маданиятига риоя қилмаганликлари сабаблари интернет “юлдузига” айланиб, ноқулай вазиятларга тушиб қолган амалдорлар, жумладан, Душанбе ҳокими ўринбосари Маҳмадсаид Зувайдзода ҳолатига изоҳ берган.

“Ўйлайманки, буни тузатса бўлади”, - деди Қўмита раҳбари.

Шунингдек, у анжуманда номлари тилга олинган ўз фикрини давлат тилида эркин баён қила олмайдиган амалдорлар номига мактуб йўлланишини маълум қилган. Бироқ бундай амалдорларга нисбатан қандай чора кўрилишига ойдинлик киритмаган.

Унинг фикрига кўра, токи журналистларнинг ўзи адабий тил меъёрларига риоя қилмас экан, тожик халқи адабий тилда гапиришни ўрганмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан