Тожикистон ҳукумати гўшт нархини пасайтириш чораларини кўрди

14.08.2019 | Жаҳон | 5067

Тожикистон ҳукумати чорва моллари ва барча зотдор моллар учун мамлакатга олиб кириладиган озуқани ҚҚС ва импорт божидан озод қилди. 

Таъкидланишича, Тожикистон ҳукумати бозорларда гўшт нархини пасайтириш чораларини қабул қилмоқда. Республика ҳукумати чорва мол учун импорт қилинадиган озиқа учун имтиёзларни тақдим этди.

Душанбе бозорларида мол гўшти – 52 сомони (5,5 доллар), қўй гўшти – 50 сомони (5,2 доллар), товуқ гўшти – 23 (2,4 доллар) сомони ташкил қилади.