Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқ бош вазири ИШИД устидан қозонилган ғалабани нишонлаш учун Мўсулга келди
10.07.2017 11:26,  
8

Мўсул шаҳри 3 йил деганда Ироқ ҳукумати назоратига ўтди. Ҳукумат кучлари 9 ой давом этган ҳарбий амалиётлар натижасида шаҳарни ИШИД жангариларидан озод қилди.  New York Times​ нашри Ироқ давлат телевидениясига асосланиб хабар беришича, якшанба куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий ғалабани нишонлаш учун Мўсулга келган.

Мазкур ташриф ҳукумат вакилининг 2014 йилда ИШИД жангарилари Мўсулни эгаллаб олгандан бери шаҳарга илк ташрифи бўлди. Ҳукумат раҳбари Мўсул шаҳрини жангарилардан озод қилган «қаҳрамон аскарлар ва Ироқ халқини буюк ғалаба билан табриклаш учун» борган.

Ҳарбий кийимдаги бош вазир аскарлар ва шаҳар аҳолиси билан ғалабани нишонлагани хабар қилинмоқда. Ҳозирча ИШИД устидан ғалаба расман эълон қилинганича йўқ. Шунга қарамай, дунё давлатлари раҳбарлари ИШИД устидан қозонилган ғалаба билан қутлашни бошлаб юборишди. Франция президенти Эммануэл Макрон биринчи бўлиб Мўсулни озод қилган ҳарбийларни ғалаба билан табриклаган.

Ҳайдар ал-Абадий Мўсулда мингдан ортиқ ИШИД жангарилари ўлдирилганини маълум қилган. Шаҳарда ишидчиларнинг худкушлик ҳужумлари ҳамон давом этаётгани айтилмоқда. Мўсулни озод қилиш учун ҳарбий амалиёт АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция, курд ва шиа жангарилари кўмагида ўтган йилнинг октябр ойида бошланган эди.

Маълумот учун, уч йил муқаддам Ироқдаги энг йирик иккинчи шаҳар ҳисобланган Мўсул ИШИД гуруҳининг Ироқдаги сўнгги йирик таянчи ва норасмий пойтахти бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан