Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






FinCEN сандиғи: Украина, Қозоғистон ва бошқалар
22.09.2020 15:36,  
149

Халқаро журналист-тадқиқотчилар иттифоқи (ICIJ) қўлида мавжуд бўлган 2 триллион долларлик шубҳали битимлар тўғрисидаги маълумотлар фақат Россия ва унинг олигархлари билан чегараланиб қолмайди. Ушбу материалларда бошқа мамлакатларнинг (жумладан МДҲ) шов-шувли ишларига алоқадор кўплаб шахслар бор.

Украина

Ҳимоячиси Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленский бўлган олигарх Игор Коломойскийнинг компаниялари, 2012-2017 йилларда АҚШдаги Приватбанкдан юз миллион доллар пул олиб чиққан, дейилади материалларда. Айнан шу пул билан АҚШда кўчмас мулк, шу жумладан бир нечта офис мажмуалари сотиб олинган. Ушбу биноларнинг баъзилари АҚШ Адлия вазирлиги томонидан Коломойскийга қарши қўзғатилган жиноят ишига алоқадор.

Россия газини Украинага етказиб бериш бўйича воситачилик схемаси билан боғлиқ бўлган Дмитрий Фирташ тўғридан-тўғри ёки ўз компаниялари орқали 2 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган, операцияларнинг қарийб ярми 2000-йилларда Украинанинг энг йирик банкларидан бири бўлган Надра банки орқали амалга оширилган. Судда Австриядан Украинага экстрадиция қилинишига қарши чиқишда давом этаётган Фирташ вакили яна мижознинг "рус мафиаси" Семён Могилевич билан алоқаси йўқлигини айтди. Алоқаларнинг мавжудлиги эса Америка дипломатик ҳужжатларининг классик намунаси Wikileaks'да тарқалган.

ICIJ қарийб 250 миллион долларлик трансфертларни Украина президенти Виктор Янукович маъмуриятининг собиқ раҳбари Андрий Клюев билан, шу жумладан Янукович 2014 йилда ҳокимиятдан четлатилгандан кейин ўтказилган пул ўтказмаларини боғлайди. Клюевнинг NoviRex Sales компанияси орқали маблағларнинг бир қисми Доналд Трампнинг сайловолди штабининг собиқ раҳбари Пол Манафортга маслаҳат учун тўлов сифатида берилгам. Манафорт ҳозир қамоқда.

Қозоғистон

Собиқ энергетика вазири ва Қозоғистоннинг БТА банки раҳбари Мухтор Аблязов 2008 йилдан 2016 йилгача 276 банкда 666 миллион доллар қийматга эга 73 та шубҳали операцияларни амалга оширган, бу 2009 йилда Буюк Британияда музлатиб қўйилган активлардан кейинги катта қисм, дея таъкидланади ҳужжатларда. 2012 йил октябр ойида Аблязов Россияда кўчмас мулкини сотиб олиш учун Кипрда жойлашган Colligate Investments орқали деярли $5 млн. ўтказди. Қозоғистонда Аблязов давлат мулкини ўзлаштиргани учун сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Собиқ ФВВ ва мамлакатнинг энг йирик шаҳри Олмаота ҳокими Виктор Храпунов ва унинг оиласига тегишли қарийб 90 миллион долларлик шубҳали операциялар аниқланди. Қозоғистонда у кўчмас мулк учун ким ошди савдоси нархларини пасайтириб, ғазнадан юз миллион долларларни ўзлаштиргани учун 17 йилга озодликдан маҳрум этилди. Битимларнинг бир қисми унинг хорижий активлари аллақачон музлатиб қўйилган даврда содир бўлган. Шунингдек, материаллар Храпуновлар оиласининг АҚШдаги Трампнинг собиқ ёрдамчиси Феликс Сатер компаниялари орқали кўчмас мулк сотиб олганлигини тасдиқлайди, у ҳам БТА Банк иши бўйича суд жараёнларида қатнашади.

Бошқа мамлакатлар

ICIJ тергови натижасида Малайзиянинг 1MDB давлат жамғармасидан 4,5 миллиард доллар олиб қўйилиши излари топилди. 2,5 миллиард долларлик маблағ BoNY,  JPMorgan ва бошқа банклар орқали ўтказилди, операциялар малайзиялик миллиардер, Малайзиянинг собиқ бош вазири Нажиб Раззоқнинг молиячиси Лоу Тек Жо компанияларига тегишли бўлган. Ушбу маблағларнинг ўн миллиони кўзга ташланадиган истеъмолга - Ню-Йоркдаги пентхауслар ва Ван Гог ва Клод Моненинг расмларини сотиб олишга сарфланди.

 

«Путиннинг дўстлари» оффшор операцияларда миллионлаб долларлар ўтказгани маълум бўлди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан