Россия 15 июлдан бошлаб халқаро йўловчи ташиш авиақатновларини қайта тиклашни режалаштиряпти. Бу ҳақда РБК нашри ўз манбаларига таяниб хабар беради.
Нашр суҳбатдошининг айтишича, Россия биринчи босқичда 15 мамлакатнинг бир нечта шаҳарлари билан қатновларни йўлга қўяди.
"Интерфакс" маълумотларига кўра, аввало, ЕОИИ ва МДҲ давлатлари билан авиақатновлар тикланади.
Мавзуга доир: Июл ойидан Тошкент-Душанбе авиақатновлари тикланиши кутилмоқда