6 июль, дуншанба куни Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги 0,16 гектар ер аукционга қўйилди. Ернинг бошланғич нархи 20,3 миллион сўм эди, дея хабар беради Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.
Аукционда жами 6 нафар иштирокчи қатнашди. Савдо натижаларига кўра, ер участкаси 457 миллион сўмга сотилди.
Ғолиб, шунингдек, 3,5 млрд. сўм миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятини ҳам қабул қилиб олди.
Мавзуга доир: МИБ томонидан савдога чиқарилган мулк ўз нархидан 17 баробар қимматга сотилди