Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Орқадоғ» миллий хавфсизлик вазирини ишдан бўшатди
13.02.2020 18:03,  
1182

12 февраль куни кечаси Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат миллий хавфсизлик вазири генерал майор Яйлим Бердиевни «бошқа ишга ўтиши муносабати билан» лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради «Хроники Туркменистана».

Генерал майор Яйлим Бердиев

Daryo.uz'нинг ёзишича, Бердиевнинг ўрнини миллий хавфсизлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган полковник Гурбанмират Аннаев эгаллаган.

МАВЗУГА ДОИР: Туркманистонда 40 ёшдан ошган эркакларга сочини қорага бўяш тақиқланди (видео)

Миллий хавфсизлик вазири Яйлим Бердиев ушбу лавозимга 2018 йилнинг июнида тайинланган эди, бунга қадар у мудофаа вазири бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 22 январь куни ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида Бердимуҳамедов МХВга қаттиқ ҳайфсан берганди. 2019 йилнинг декабрида ички ишлар вазири Искендар Муликов ишдан ҳайдалгач, президент МХВ раҳбарининг молиявий ҳолати ва мол-мулкини текширишни буюрганди. Шунингдек, Бердимуҳамедов «Туркман отлари» давлат бирлашмаси раҳбари Мергеннепес Аннанепесовни ҳам ишдан ҳайдаганди.

МАВЗУГА ДОИР:

Туркманбоши байрамда диджейлик қилиб, амалдорларни рақсга туширди (видео)

Гурбангули Бердимухамедов циркда чиқиш қилди (видео+фото)

Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердарни вазир этиб тайинлади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан