Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йилда Ўзбекистон импорти 25 фоизга ўсди. Нималар сотиб олдик?
17.01.2020 15:48,  
516

Аввал хабар қилганимиздек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон ташқи савдо фаолиятининг 2019 йил якунларини эълон қилди. Унга кўра, 2019 йил якунида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмаси 42,2 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,3 млрд долларга ўсди (ўсиш суръати – 26,2%).

Республика импорт кўрсаткичи ҳисобот даврида 4,8 млрд долларга ўсиб, 24,3 млрд долларга етди, бу эса 2018 йилга нисбатан 25 %га кўпдир.

Импорт таркибини асосан:

  • асбоб-ускуналар — 5,6 млрд доллар (жами импортдаги улуши 23,1%),
  • транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар — 2,6 млрд доллар (10,8 %),
  • хизматлар — 2,4. млрд доллар (10%),
  • қора металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар — 2,2 млрд доллар (9,1%),
  • электр жиҳозлари — 1,3 млрд доллар (5,5%),
  • озиқ-овқат маҳсулотлари — 1,2 млрд доллар (5,2%),
  • энергия ташувчилар — 928,1 млн доллар (3,8%),
  • фармацевтика маҳсулотлари — 926,8 млн доллар (3,8%),
  • ёғоч ва ундан тайёрланган маҳсулотлар — 903,7 млн доллар (3,7%),
  • кимёвий маҳсулотлар — 843,5 млн доллар (3,5%),
  • пластмасса ва ундан тайёрланган маҳсулотлар — 811,7 млн доллар (3,3%) ва бошқалар ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан