Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги энг катта олтин ва уран ишлаб чиқарувчи завод $300 миллионлик евробонд чиқаради
7.03.2020 11:37,  
462

«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ–4629-сон, 06.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Навоий КМК” давлат корхонаси номланиши табиий уран ва нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхонаси – “Навоийуран” давлат корхонасига ўзгартирилди.

Шунингдек, “Навоий КМК” ДК мол-мулкининг қисми негизида:

  • қимматбаҳо металларни қазиб олувчи ва ишлаб чиқарувчи, АЖ кўринишидаги “Навоий КМК” АЖ ишлаб чиқариш корхонаси;
  • “НКМК жамғармаси” давлат муассасаси таъсис этилади.
  • Давлат активларини бошқариш агентлиги “НКМК жамғармаси” ДМ ва “Навоийуран” ДКнинг таъсисчиси ҳисобланади.

Газета нашрининг ёзишича НКМК 1 ноябрга қадар камида 300 миллион долларлик корпоратив облигациялар чиқаради.

НКМК мамлакатдаги энг йирик саноат корхонасидир. У олтин, уран, нодир металларни ишлаб чиқаради, қурилиш материаллари ва дастгоҳсозлик саноати учун хом ашё ва кенг истеъмол товарларини ишлаб чиқаради.

Завод Ўзбекистондаги барча саноат маҳсулотларининг 10 фоизини ва бюджет даромадларининг 18 фоизини ташкил қилади. Комбинатда 54 мингдан ортиқ киши ишлайди.

Навоий кон-металлургия комбинати хом ашё ҳажми бўйича жаҳон олтин ишлаб чиқарувчилари орасида учинчи ўринни эгаллайди. Бироқ, унинг активлари қиймати шунга ўхшаш хорижий компанияларга қараганда анча паст. Хозирги кунда НКМКнинг баланс қиймати 1,3 миллиард долларга баҳоланмоқда, шу билан бирга ушбу даражадаги хорижий корхоналарнинг бозор нархи 11 миллиард долларни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан