Рейтер: Ўзбекистон халқаро облигациялар бўйича қонун лойиҳасини тайёрламоқда

Рейтер: Ўзбекистон халқаро облигациялар бўйича қонун лойиҳасини тайёрламоқда

CNBC

Ўзбекистон маҳаллий компанияларнинг халқаро облигациялар (Eurobond) чиқаришини тартибга солувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига таяниб, Рейтер нашри хабар бермоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, ҳукумат маҳаллий компанияларнинг халқаро облигацияларини жойлаштириш учун хорижий брокерлар (воситачи)дан ёки маҳаллий иштирокни ёки ҳамкорлик мажбуриятини топширишни режалаштирмоқда.

Хабарда айтилишича, қонун шу ойдан бошлаб кучга кириши мумкин.

Бозорда ўз ўрнини топиш истагидаги хорижий инвестиция банклари Ўзбекистонда ўз филиалларини очиши ёки қонуний рухсатномага эга маҳаллий ҳамкор билан шерикликда консорциум тузиши керак”, - дейди агентлик вакили Баҳодир Aбибуллайев.

Расмий Тошкент келгуси йилда камида $500 миллионлик Eurobond чиқаришни режалаштирмоқда. Давлат эгалик қиладиган компаниялар эса ундан ҳам кўпроқ сармояларни жалб қилиши мумкин ва умумий чиқарилган Eurobond'лар нархи йилига $ 4 млрд. бўлади.

Шунингдек, Рейтер Мирзиёев бошқаруви даврида Ўзбекистон табиий газ, пахта ва олтин экспорт қилувчи давлатдан савдо ва инвестиция оқимини кўпайтириш учун ўз иқтисодиётини чет елликларга оча бошлаган давлатга айланаётганини таъкидлаб ўтган.


Охирги пайтларда Ўзбекистон ҳукумати ёки компанияларининг кўплаб миқдордаги Eurobond'лар чиқаришни режалаштирмоқда. Жумладан, куни кеча капиталида давлат улуши бўлган “Ўзсаноатқурилишбанк” $300 миллионлик Eurobond чиқарган бўлса, келгуси йилда “Ўзбекнефтегаз” AЖ ҳам қиймати $1 млрд.лик облигация чиқаришини маълум қилган эди.

“Ўзбекистон йил охирига қадар қиймати долларда бўлган Eurobond'лар чиқариши мумкин. Бу бизга мамлакат “кредит тарихини” яратиш учун керак. Ўзбекистон халқаро қарз бозорига яқинда чиқди, феврал ойида чиқарилган Eurobond'лар биринчи қадам бўлди. Инвесторлар эса “кредит тарихи” билан қизиқади”, - деган эди Марказий банк раиси.