Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов Хитой Коммунистик партиясининг ташқи ишлар бўйича раҳбарини қабул қилди
2.03.2020 16:52,  
153

2020 йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚнинг Ташқи ишлар бўйича комиссияси Канселярияси раҳбари Ян Сзечи бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, учрашувда ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланган.

МАВЗУГА ДОИР: Монголия президенти Хитойга бориб келганидан сўнг 14 кунга карантинда қолдирилди

Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик ва транспорт-коммуникация масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда жорий йилда ўтказиладиган Ўзбекистон-Хитой Минтақалар форуми ва турли даражадаги бошқа қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди, дейилади ТИВ хабарида. Музокараларда Хитой Элчи Жианг Ян иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан