Аҳвол жиддий — Пекинда Covid-19 туфайли ҳарбий ҳолат эълон қилинди

Аҳвол жиддий — Пекинда Covid-19 туфайли ҳарбий ҳолат эълон қилинди

Ўтган ҳафта Пекиндаги йирик улгуржи бозор "Синьфади"да коронавируснинг янги ўчоғи топилгандан кейин шаҳар маъмурлари Хитой пойтахтида" ҳарбий ҳолат" режимини жорий қилди, деб хабар беради South China Morning Post. 

Чекловлар шаҳарнинг 7120 та миттитуманларида қўлланилади. Жорий этилган режимга кўра, аҳолига миттитуман бўйлаб ҳаракатланиш тақиқланган, мактаблар ва спорт иншоотлари бир мунча вақт ёпиқ бўлади. Жамоат жойларида шаҳар аҳолиси ҳарорати ўлчанади.

Пекин маъмурлари коронавирус тарқалиш хавфи юқори эканлигини тан олишди. Сўнгги тўрт кун ичида шаҳарда 79 та янги маҳаллий ҳолат қайд этилди, шулардан 36 таси душанба куни. Бу феврал ойидан бери рекорд даражадаги ҳолат. Пекиндаги пандемия бошлангандан бери 673 та ҳолат қайд этилган: улардан 584 таси тузалиб, 9 нафари вафот этган.

Тадқиқотчиларга кўра, инфекция бозорга импорт қилинган музлатилган гўшт ёки Европадан олиб келинган лосось балиғи орқали кириб бориши мумкин. Шундан сўнг, маҳсулотни қўли билан ушлаган одамлар коронавирус юқтириб олган. Ушбу версия ҳали якуний тасдиқлангани йўқ.

30 майдан бери бозорга ташриф буюрган ҳар бир киши синовдан ўтиши режалаштирилган, шу вақт ичида улар уйда 14 кунлик карантинда бўлади. Бу тахминан 200 минг кишини ташкил этади.

Хитойдаги мегаполисда Covid-19 туфайли ҳарбий ҳолат эълон қилинди