АҚШ ички ишлар вазири Райан Зинке, Яқин Шарқ мамлакатларига нефть маҳсулотлари етказиб беришини чеклаш мақсадида, Россияни денгизда блокировка қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда Russia Today.
“Биз, ҳарбий денгиз флотимиз имкониятига таянган ҳолда, денгиз йўлларининг очиқлигини кафолатлашимиз мумкин. Керак бўлганда эса, Россия энергия манбаалари бозорга етиб келишини чеклаш мақсадида, йўлларни ёпишимиз уммкин”, - деди Зинке.
Россия Давлат Думаси ҳамда Федерация Кенгашида Зинкенинг ушбу баёнотини кескин танқид қилинди. Уларнинг фикрига кўра, бундай баёнот бериш, халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, уруш эълон қилиш билан тенг деб баҳоланиши мумкин.